Селфидан беҳаёликкача: Зарина Низомиддинова нега бундай суратга тушди? (фото)

Актриса Зарина Низомиддинова Instagramга жойлаган сурати унинг обуначилари орасида бир қанча бахс тортишувларга сабаб бўлди.
%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b8%d0%bd%d0%b0-1
Гап шундаки, Зарина Низомиддинова Instagramдаги саҳифасига фитнесс кийимида тушган суратини жойлаган. Бу эса обуначилари орасида бахс-мунозаралар келиб чиқишига сабаб бўлди.
Баъзи фойдаланувчилар ” аёл киши ўзига эътибор бериши керак” деган изоҳ қолдиришган болса, бошқалари “бу миллий урф одатимиз ўзбек халқига ҳос ибо ҳаёнинг йўқолиши” дея изоҳлаганлар. Яна бирлари эса, “бошқаларнинг ҳаётига аралашиш керак эмаслигини, бу унинг ҳаёти ва у ўз ҳоҳлаганча яшашга ҳақли” дея изоҳламоқдалар, дея маълумот беради today.uz
Умуман олганда бу актрисанинг илк шов-шувли суратлари эмас. Бундан аввалги постларда ҳам у ўз Инстаграм саҳифасига “енгиллик” кайфиятини “чақирувчи” суратлар жойлаган эди. Ўша пайтда кўпгина фойдаланувчилар актрисанинг баъзи тана аъзолари ҳақида ножўя сўзлар изоҳлар қолдиришган эди.
Суратлар тасвирга олиниш услубига қараганда деярли бир хилга ўхшайди. Актриса бу билан мени томоша қилинглар демоқчи бўлганми?
Шу ўринда сайтимиз номидан фойдаланувчиларимизга айтиб ўтмоқчи бўлган фикрларимиз бор.
Шу каби суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилиш бизнинг халқимиз урф одатларига тўғри келмайди. Азалдан ўзбек қизлари ибо ҳаёли бўлиб келган. Албатта ҳамма шахсий ҳаётга эга бўлиши мумкин, лекин у омма эътиборига ҳавола этилмаслиги учун ҳам “шахсий”дир.