Райҳон Фарҳод Алимовга турмушга чиқиш учун Йигиталидан рухсат сўраганмиди?

Бошловчи Фарҳод Алимов ва хонанда Райҳон никоҳдан ўтиш арафасида собиқ турмуш ўртоқларининг олдидан ўтган. Бу ҳақда “Дарё” хабар бермоқда.
Аввалроқ Фарҳод Алимов ва Райҳон никоҳдан ўтгани, шу муносабат билан 5 ноябрь куни амру-маъруф сифатида ош берилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Тўй қачон бўлиши ҳозирча номаълум.
“Ҳар икки тарафнинг собиқ турмуш ўртоқлари билан муносабатлари аллақачон расман узилган. Уларнинг бошқа янги муносабатлари мавжуд бўлса ҳам, [Райҳон ва Фарҳод] бу янги турмуши ҳақида уларнинг олдидан ўтган ва барчаси ўзаро розилик натижасида бўлаётгани маълум”, — дейилади хабарда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники