Виртуал қабулхона газ билан боғлиқ муҳим муаммони ҳал қилди

Фуқароларимиздан бири қуйидаги мазмунда виртуал қабулхонага хат жўнатган эди: “Биз оилавий тадбиркормиз. Ишлаб чиқаришимиз газ билан боғлиқ. Газ босими эса жуда паст. Илтимосим менга газ босимини кўпайтириб беришингизни сўрайман”.
Шикоятчининг айтишича, мазкур мурожаат бўйича 2016 йилнинг 22 октябрида вилоят газ бошқармаси ходимлари вазиятни ўрганиб, шикоятчининг муаммосини ҳал қилиб беришган.