«Катта тозалаш!» Моуриньо «МЮ»нинг 8 нафар футболчисидан воз кечмоқчи

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо камида 8 нафар футболчидан воз кечишни режалаштирмоқда, деб хабар беради The Telegraph.

Португалиялик мутахассисга Маркос Рохо, Маттео Дармиан, Фил Жонс, Бастиан Швайнштайгер, Морган Шнейдерлен, Майкл Кэррик, Эшли Янг ва Мемфис Депай керак бўлмай қолган ва улар кейинги икки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.