Путин янги АҚШ президентини қандай табриклайди?

АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Демократик партиядан – Хиллари Клинтон, республикачилардан – Дональд Трамп ушбу лавозимга даъвогарлик қилишмоқда

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Владимир Путин янги сайланган АҚШ президентини табриклашда қандай шаклда табриклашини ошкор этишни хоҳламади. Песковга кўра, аввалига овоз бериш натижаларини кутиш керак.
АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябрда бўлиб ўтади. Демократик партиядан — Хиллари Клинтон, республикачилардан — Дональд Трамп ушбу лавозимга даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, конгресс ва маҳаллий ҳукумат органларига сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. “Табриклашнинг турли шакллари мавжуд, лекин дипломатик амалиётда энг кенг тарқалгани — қутлов телеграммалари ҳисобланади. Кўпинча айнан шундай амалиёт қўлланилади. Президент Путин қайси шаклни танлашини аниқ айта олмайман”, — деб айтган Песков, журналист саволларига жавоб берар экан. Россия президенти матбуот-котибининг сўзларига кўра, Американинг янги раҳбарига табрикнома айнан қайси кунда йўлланилиши ҳам ҳозирча номаълум. “Келинг, аввал натижалар эълон қилинсин — улар маълум бўлмасидан туриб, яъни “подадан олдин чанг чиқариш” бир оз нотўғри”, — деб қўшимча қилган Песков.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники