Суннатли туғилган болага “Суннатуллоҳ” деб исм қўйиш нотўғрими? (динимиз бунга нима дейди?)

Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳ менга ўғил фарзанд берди. У суннатли ҳолида туғилди. Унга “Суннатуллоҳ” деб исм қўйдик. Бу бидъатми ёки жоизми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фарзандига “Суннатуллоҳ” исмини қўйиш жоиз. Аммо исмни бирон воқеъа ёки вақтга боғлаб қўйилмайди. Масалан, сафарда туғилса, “Сафарали”, “Сафарбой” деб, холи билан туғилса, “Холмурод”, тиши билан туғилса, “Бўрибой” деб исм қўйиш динимизда буюрилмаган. Сиз ҳам бирон нарсани кўзда тутмаган ҳолда ўғлингизга “Суннатуллоҳ” исмини қўйсангиз бўлади. Аммо айнан суннат билан туғилди, унга “Суннатуллоҳ” исмини қўймаса бўлмас экан, деб эътиқод қилиш тўғри эмас. Бу нарса одамлар тарафидан ўйлаб чиқарилган, яъни бидъатдир. Валлоҳу аълам!
Manba: muslim.uz