Трампни кимлар президент қилди? “Бечоралар”ми?

“Бечоралар” исёни – The Revolt of “Deplorables”. АҚШ сингари буюк ва қудратли Империянинг “белини синдиришмоқда”.
Новости из мира высоких технологий на HiTech24.News
Бу ҳақда муаллиф Зафар Омон ўзининг фейсбукдаги саҳифасида фикр юритади. Д.Трампнинг сайловда ғолиб чиқиши мавжуд бошқарув ва тизимдан норози бўлган ва ҳақиқий ўзгаришларни истаётган юз миллионлаб инсонларнинг тинч сиёсий исёнидир, улар жорий тизимга аччиқ қилиб, Трампга овоз беришди.
Аслида эса АҚШда сўнги йилларда юзага келган сиёсий-ижтимоий ҳолат ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичларнинг нисбатан турғунлиги ва салбий тенденциялар жамиятнинг Обама ҳукумати ва Демократик партиядан норозилик даражаси кучайтирди. Шу ўринда икки мисол:
1. АҚШда ҳукумат расмий ишсизликни 4,9 (16 миллион киши) фоиз деб кўрсатади (06/2016). Реалликда эса салкам 94 миллион киши ишсиз, меҳнат бозорида қатнашмаяпти, чунки уларда доимий иш топиш умиди узилган. Умумий аҳолининг меҳнат бозорида қатнашиши (Labor force participation rate) 62,8 фоиздир. Бу сўнги салкам 38-40 йилдаги энг салбий кўрсаткичдир (АҚШ Меҳнат вазирлиги, http://data.bls.gov, 10/2016, 1-иловага қаранг). Бу рақамга расмий ишсизлик рўйхатидагиларни ҳам қўшсак, ишсизлар сони салкам 110 миллион кишини, ёки 324 миллионлик АҚШ аҳолисининг салкам 33. 95 фозини ташкил қилади.
2. Салкам 43 миллиондан ортиқ одам кун кечириш учун овқат купонлари-карточкалари олишга мажбур (АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги, www.fns.usda.gov, 07/2016, 2-иловага қаранг) . Мисли кўрилмаган молиявий экспансия сиёсати (расмий $3.7 триллионлик QЕ – миқдорий юмшатиш молиявий ёрдам дастурлари) ва салкам нолга тенг бўлган фоиз ставклари ҳам оддий инсонлар, кичик, ўрта бизнес ва тадбиркорларга, жамият ва иқтисоднинг реал ўсиш секторларига етиб бормади, туб ижобий бурилишга олиб келмади.
Табиийки оддий инсонлар бу салбий ўзгаришларни кундалик ҳаётларида аниқ ва оғриқли ҳис этдилар. Трамп ва унинг тарафдорлари бу вазиятни илғаб, сайлов тарғиботида самарали фойдаланди. Буни фақат Обама ҳукумати, Х.Клинтон жамоаси ва унинг тарафдорлари эътиборсиз қолдирди ёки кўришни истамади. Х.Клинтон жамиятдаги норози қатламни оддийгина “бечоралар” (deplorables), деб аташдан нарига ўтмади ва сайловда мағлубиятга учради.
Айтиш жоизки, Демократик партия вакиллари орасида Берние Сандерсга ўхшаган халқнинг ҳақиқий аҳволини англаб етган ва Трампни мағлуб қилишга катта имконияти бўлган номзодлар ҳам бор эди, лекин мазкур партия вакиллари унга йўл беришмади. Шуни ҳам таъкидлаш керак, Трамп ғалабаси АҚШнинг ташқи ва ички сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий сиёсатида фундаментал ўзгаришлар ясай олмайди (етакчи икки партиянинг қайси кучларга хизмат қилиши маълум), тизим ўзгармай қолади.
Манба: шарх.уз