Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига хат йўллаган фуқаро товламачи бўлиб чиқди

Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, Виртуал қабулхонага йўлланган айрим мурожаатларни ўрганишда муаллифларнинг тамагирлик ҳолатларига йўл қўяётганликлари ҳам аниқланмоқда.
Хусусан, Муборак туманида яшовчи фуқаро С. Хўжақуловнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири электрон қабулхонасига қилган мурожаати юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилганда, унинг келгусида виртуал қабулхонага мурожаат қилмаслиги ва муқаддам ёзган аризаларини қайтариб олиши эвазига пул талаб қилаётганлиги маълум бўлди.
Вилоят прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда мурожаат муаллифи С. Хўжақулов Муборак тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари О. Ишанқуловдан 5000 АҚШ долларини тамагирлик йўли билан олган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан С. Хўжақуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники