“Imzo”нинг мантиқсиз рекламаларига қарши мактуб: “Ekopen” бош кўтарди!

EKOPEN компаниясининг Imzo брендига аталган очиқ мактуби ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлди. Бу бизнесдаги эл оғзига тушган илк ана шундай ҳолатдир. Ҳаммаси Imzo брендини бозорга олиб чиқишдаги реклама кампаниясидан бошланди. Ундаги бир қатор роликларда хусусий цехларда ишлайдиганлар хизмати нопрофессионал, эскирган ва умуман нотўғри тарзда тасвирланган. Malibu’да ташриф буюрган, қўлларида планшет бўлган дераза ойналарини ўрнатувчилар эса юқори фабрика сифати ва замонавий европача ёндашувни жонлантиришган. Хатда бундай қарама-қаршиликнинг этикага тўғри келмаслиги таъкидланган. EKOPEN бозорнинг барча иштирокчиларини соғлом рақобатга чорлайди.
Бунга қарши чиқиб бўлмайди. Зеро ролик муаллифлари мазкур реклама салоҳиятини етарлича баҳолашмаган. Ахир Imzo бутун бошли кичик ва ўрта бизнес қатламлари обрўсига путур етказиб, мижозларини йиллаб, не машаққатларда тўплаган кишиларнинг “нонини тортиб олмоқда” ва бу қарама-қаршиликда кучлар тенг эмас, албатта.
“Амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли кичик бизнесда иш билан банд аҳолининг 77 фоиздан кўпроғи меҳнат қилади, унинг ЯИМдаги улуши эса 56,7 фоизгача кўтарилди”.
Бироқ EKOPEN’нинг “юриш”ини кутилмаган дейиш мумкин. Кўп йиллар давомида нейтрал ўйинчи бўлган ҳамда ўз маҳсулотларини бизнес сегментига йўналтирган компания, бугун истеъмолчи билан мулоқотга киришишга уринаётгандек.
ПВХдан дераза ойналари ва эшик ишлаб чиқариш бозорининг бугунги кундаги кўрсаткичларига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳозирда бу соҳада бир неча минг цех рўйхатдан ўтган. Ҳар бир цех ўртача ўнлаб кишиларни иш билан таъминлайди. Натижада, бу бозордаги салбий ҳаракатлар кичик корхоналарнинг инқирозга юз тутиши ҳамда кўплаб кишиларнинг ишсиз қолишига олиб келиши мумкин. Бу кишиларнинг оила аъзоларини ҳисобга олиб, кўрсатилган вазиятдаги кумулятив эффект юз минглаб юртдошларимизнинг фаровонлигига таъсир ўтказиши муқаррар”.
Мазкур хат рақибларни бозорнинг барча иштирокчиларини ҳурмат қилиш ҳамда ўз ишига виждонан ёндашишга чақиради.
Бугунги кунга қадар Imzo’нинг маҳсулот тарғиботи деярли бир хил тарзда ифодаланди. Бундан буён бренд ўзини қандай тутишини эса вақт кўрсатади.
Manba: xabardor.uz