Тошкентда биометрик паспортлар берилиши нега вақтинча тўхтатилди?

Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги паспорт бўлимлари фуқароларга биометрик паспортлар беришни вақтинча тўхтатди, деб хабар қилди NUZ.UZ ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Вазирлик матбуот хизмати вакили Зикирилло Неъматовнинг билдиришича, бир ой давомида биопаспортларни тайёрловчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатилади ва профилактикадан ўтказилади. Профилактика ишлари бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг барча паспорт бўлимларида олиб борилади ва 11 декабр куни якунига етади. Фуқаролар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тайёрлаш масаласида 12 декабр душанба кунидан бошлаб туман паспорт столларига мурожаат қилиши мумкин.