Эл-классико! Месси майдонга туша олмайди?!

Барселонанинг эл классикодан олдинги сўнгги машғулоти каталонияликларга қимматга тушиши мумкин. Чунки “marsa” нашри тарқатган маълумотларга кўра, “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ўзаро тўп ўйини вақтида оёғини қайириб олган ва машғулотларни тўхтатишга мажбур бўлган. Айрим маълумотларга кўра, Месси бугун кечқурун Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланадиган эл-классико баҳсида қатнаша олмаслиги мумкин экан. Жамоа бош мураббийси Луис Энрике эса Мессини қайдномага киритишини таъкидлаган, унинг ўйнаши ёки ўйнамаслиги борасида эса ҳеч нарса демаган!