Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев сайловда овоз берди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, Бош вазир Шавкат Мирзиёев Президент сайловида овоз берди, деб хабар бермоқда РИА Новости ЎзЛиДеП матбуот хизматига таяниб.

“Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 132-сайлов участкасида овоз берди”, — деган ЎзЛиДеП вакили. Мирзиёев овоз берган сайлов участкаси Алишер Навоий маҳалласида жойлашган. У 9 нафар оила аъзолари билан биргаликда сайловда иштирок этди. Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган. Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди. Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, “Миллий тикланиш” партиясидан Сарвар Отамуратов ва “Адолат” партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Manba: sputnik