Ўзбекистон Президенти лавозими кимга насиб этади?

2016 йилнинг 4 декабрь санаси халқимиз хотирасида узоқ йиллар муҳрланиб қолиши аниқ. Ўзбекистон Республикасида ўтказилган навбатдан ташқари сайлов бутун дунёнинг эътибор марказида бўлди.

Сайловда тўрт сиёсий партия томонидан тақдим этилган номзодлар – “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев, Халқ демократик партиясидан Ҳотамжон Кетмонов, “Адолат” социал-демократик партиясидан Наримон Умаровнинг сайловдаги иштироки соғлом рақобат руҳида ўтди, десак муболаға бўлмайди.

Албатта, бугунги сайловда Ўзбекистон Республикасининг миллионлаб фуқаролари иштирок этиб, ўзи танлаган номзодга овоз берди. Ҳатто, хорижда истиқомат қилаётган республикамиз фуқаролари ҳам бу жараёнга бефарқ қараб туришгани йўқ. Тўғри-да, мамлакатнинг эртанги кунини ҳал этиш нафақат конституцион ҳуқуқ, балки фуқаролар олдида турган катта масъулиятли вазифа ҳамдир.

Бугун кун давомида сайлов борасида янгиликларни тезкор тарзда ҳукмингизга ҳавола этиб бордик. Соат 6:00 дан бошланган овоз бериш жараёнлари соат 20:00 га қадар давом этди. Ғалвир сувдан кўтарилиб, сайлов натижалари эълон қилинишга ҳам маълум вақт қолди.

Энг муҳими сайлов тенглик ва демократик тамойилларга мос тарзда ўтди. Буни Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик мутахассислар ҳам эътироф этдилар.

Ҳозир халқимиз учун ҳаяжонли палла. Ҳаммани бир савол қизиқтиряпти: Президентлик лавозими кимга насиб этади?
Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники