Ҳотамжон Кетмонов ўзига овоз берди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Ҳатамжон Кетмонов ўз номзоди учун овоз берганлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

“Кайфият яхши, барча ўзи танлаган номзод учун овоз бермоқда. Мен ҳам овоз бердим”, — деди Кетмонов. Журналистларнинг ўзингизга овоз бердингизми, дея сўраган саволларига Кетмонов: “Ҳа, албатта” деб жавоб қайтарди. Шундан сўнг участкада сайловни кузатаётган хитойлик кузатувчи билан суҳбатлашди.
Кетмонов 282-сайлов участкасида овоз берди. Маълумотларга кўра, сайловда 21,4 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга. Овоз бериш эрталаб соат 6.00да бошланди ва соат 20.00гача давом этади. Сайловчиларнинг 33%и овоз берганида сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Сайлов натижалари душанба куни эрталаб эълон қилиниши режалаштирилган. Иккинчи сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 78 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти вазифасини бажариш Бош вазир Шавкат Мирзиёевга топширилди. Сайловда ЎзЛиДеП партиясидан Шавкат Мирзиёев, ЎзХДП партиясидан Ҳатамжон Кетмонов, “Миллий тикланиш” партиясидан Сарвар Отамуратов ва “Адолат” партиясидан Наримон Умаровлар ўз номзодлари билан иштирок этишмоқда.

Manba: sputnik

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники