АҚШнинг сохта элчихонаси фош этилди!

Гана ҳукумати мамлакатдаги жиноий гуруҳлар томонидан ташкил этилган сохта АҚШ элчихонаси фаолиятига чек қўйишди.
Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали хабар бермоқда. Сохта ташкилот икки қаватли бинода жойлашган бўлиб, бино ташқи томонига АҚШ байроғи, ичида президент Барак Обаманинг портрети ўрнатилган бўлган.
Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, элчихона маҳаллий ва турк жиноий гуруҳлари томонидан бошқарилган. Элчихона ходимлари қиёфасини инглиз ва фламанд тилини биладиган Трукия фуқаролари яратган.
Сохта элчихона сохта ҳужжатларни расмийлаштириш, жумладан АҚШга виза, шахсини тасдқиловчи ҳужжат ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома тайёрлаш билан шуғулланган. Ҳар бир ҳужжат учун 6000 АҚШ доллари ҳақ тўланган. Тинтув жараёнида ҳуқуқ тартибот органлари Ҳиндистоннинг, ЖАР ва Шенген ҳудудига оид сохта визаларни топган.
Manba: sharh.uz