Ажаб ҳангомалар: Россияда “Эшак” номли ресторан очилди

Россиянинг таниқли шоуменларидан бири Сергей Светлаков Екатеринбургда Eshak номли ресторан очмоқда,
cанъаткор бу ҳақда ўзининг Instagramдаги саҳифасида маълум қилган. “12 декабрь куни, яъни ўз туғилган кунимда она шаҳрим — Екатеринбургда ресторан очяпман! Вақтингиз бўлганда қадам ранжида қилинг”, — деб ёзган артист. Таъкидланишича, меню учун Тошкентдан атай чақирилган бош-ошпаз жавоб беради. Сергей Светлаков шарқ таомлари тайёрланадиган Eshak ресторани тармоғи эгаси ҳисобланади. Москва шаҳрида шу номли иккита ресторан фаолият юритмоқда.
Manba: sputnik