Мирзиёев янги Фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида” фармони имзоланди.
Ҳужжатга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини нишонлаш ҳамда давлатимизнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбий хизматчиларни, Қуролли Кучлар фахрийларини ва хизматчиларини қўллаб-кувватлаш мақсадида таъсис этилмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари бир ой муддатда белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Махмудов зиммасига юклансин”, — дейилган Фармон матнида. Низомга мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони билан Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари тақдирланадилар. Ҳужжатга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади ва диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Manba: sputnik