Шавкат Мирзиёев билан Ўзбекистонни нима кутмоқда?

Халқимиз Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлишини катта қувонч билан қарши олди. Боиси, давлатимиз раҳбари президент вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган қисқа муддат ичида шунчалик кўп ишни амалга оширдики, қойил қолмай илож йўқ. Айниқса, бош вазирнинг виртуал қабулхонаси бу борада жуда катта қадам бўлди. Халқимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган, суянса бўладиган мустаҳкам тоғи борлигини англаб етди. Кўнглимиздан “Э, барибир, ҳеч нарса ҳал бўлмайди”, деган тушунча йўқолди. Халқимиз эртанги кунига ишонч билан қарай бошлади. Биз ишонамизки, Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бундан кейинги ишлари ҳам бундан-да зиёда бўлади. Биз Шавкат Мирзиёев билан юртимизни фаровон келажак кутаётганига ишонамиз.