Шавкат Мирзиёев: “250 грамм макарон, ярим литр ўсимлик ёғи, 800 грамм гуруч, 5 та тухум, 100 грамм қуруқ чой…”

Давлатимиз президенти Шавкат Мирзиёв олдинги давр қийинчиликларини эслаб ўтди.
“250 грамм макарон, ярим литр ўсимлик ёғи, 800 грамм гуруч, 5 та тухум, 100 грамм қуруқ чой ва 100 грмм сариёғ. Бу рўйхатдан ёшлар ҳеч нарсани англамаслиги мумкин, аммо ёши катталар нимани айтаётганимни жуда яхши тушуниб туришибд.
90-йиллар бошида айнан шу маҳсулотлар бир кишига талон орқали бериларди. Мен ўша пайтда Мирзо Улуғбек районида ҳоким бўлиб ишлардим. Бу маҳсулотларни одамларга талон орқали тарқатиш жуда қийин кечарди”.
Manba: upl.uz