Шавкат Мирзиёевнинг қасамёди

Шавкат Мирзиёев 14 декабр куни қасамёд қабул қилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни бўлиб ўтган президент сайловида 88,61 % овоз тўплаб ғолиб бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига биноан, Президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”.
Manba: sputnik