Виртуал қабулхона мана бу муаммони хал этди: “Эрим ёлланма деҳқон бўлиб ишлайди”

Виртуал қабулхонага Сирдарё вилоятидан қуйидаги мазмунда мурожаат келиб тушганди: “Менинг 1-гуруҳ ногирони онам бор. Юролмайдилар. Менинг отам нафақада. Табиий газ йўқ. Уйимизнинг томи ёпилмаган, чакки ўтади. Эрим ёлланма деҳқон бўлиб ишлайди. Ўғлим касалликка чалинган. Уйимиз таъмирида қийналмоқдамиз. Моддий томондан қийин аҳволда қолдим. Шу масалада ёрдам беришингизни илтимос қилиб сўрайман”.
Бу мурожаат дарҳол ўрганиб чиқилди ва туман газ филиали томонидан хонадондаги газ босими кўтариб берилди. Қолаверса, туман ҳокимлиги томонидан мурожаатчининг томини таъмирлаш учун 50 дона шифер ва 120 м рейка ажратиб берилди.