Бу Президентга фоҳишаларни рўпара қилишган

2013 йилда “Севилья” яримҳимоячиси Жоффри Кондогбианинг 50% трансфер ҳуқуқи тегишли бўлган Doyen Sports компанияси футболчини сотиш учун топ-клублар раҳбарлари учун кеча уюштирган.

Компания Майамида 650 кв метрлик аппартаментни ижарага олган ва унга фоҳишалар таклиф этилган.

Манба Doyen Нелио спорт спорт директори Лукаснинг WhatsApp даги ёзишмасидан парча келтиради:

“Мен Майамидаман, бир неча президентни таклиф қилдим, Ҳатто Флорентино ҳам келди. Жуда қизиқ, у галстугини ечиб, рақсга тушиб кетди”.

“Мен Флорентино, Галлиани ва бошқа президентлар кампанияси учун қизларни чақирмоқчиман”.

Хабарга кўра, Перес бу кечага ташриф буюрганини инкор қилган.

2013 йилда Жоффри Кондогбиа 25,6 миллион эвазига “Монако”га ўтган.
Manba: stadion.uz