Темурхўжа Абдухолиқов нега терма жамоамизнинг ўйинларини умуман кўрмаслигини айтди!

“Локомотив” клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов терма жамоанинг ўйинларини нега кўрмаслигини айтди.
“Мен терма жамоамиз ўйнаганида фақат ҳисобга қизиқаман. Лекин ўйинни тўқсон дақиқа томоша қила олмайман. Чунки асабларим ўзимга керак. Балки, бошқалар кўрар, аммо менинг асабларим бунга дош бермайди”, деди ҳужумчи.
Ҳужумчи, шунингдек, терма жамоа таркиби ҳақида фикр билдирди.
“Агар Бабаяннинг кўзи билан қарасак, шак-шубҳасиз, бу оптимал таркиб. Аммо холис назар ташласак, шахсан мен унчалик оптимал таркиб дея олмайман”.