Шароф Муқимов кейинги йили уйланади…

Охирги пайтларда Шароф Муқимов ва Севинч Мўминоваларнинг муносабатлари борасида турли гап-сўзлар тарқалганидан хабарингиз бор. Уларнинг муносабатлари айни дамда ҳавас қиларли даражада эмаслиги ҳам аниқ. Буни қарангки, Шароф Муқимов Севинч билан ажрашиш учун расман ариза берибди. Бу ҳақда шоир Муҳаммад Исмоил фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича ёзиб қолдирган: “Шароф менга Севинч билан ажрашишга қарор қилганини ва ажрашиш учун ФҲДЁга ариза берганини, бир неча йиллардан буён ўйлаб-ўйлаб, ниҳоят, бошқа чора қолмаганидан кейин бу қарорга келганини айтди. Шароф менга ўз ўғлимдай қадрли инсон. Унинг ҳар бир сўзини, қарорини ҳурмат қиламан ва ёлғиз қолдириб қўймайман. Оқила, уйим жойим дейдиган ва турмуш ўртоғини қадрлайдиган, севиб ардоқлайдиган инсон топилса, келгуси йилда Шароф Муқимовни уйлантириб қўйсак, каттакон тўй қилсак ажаб эмас. Яна ҳам Худо подшо!”