Барак Обаманинг хотини, аслида, эркакми?

Интернет тармоғи ва консерватив ОАВ орқали Барак Обаманинг хотини Мишель Обамага нисбатан билдирилаётган айблов ҳамда маломатлар бугун ҳам жуда кўп. Биринчи хонимнинг ҳар бир хатти-ҳаракатига тескари маъно беришлар ҳам кўп учрайди. Масалан, Мишель Оқ уйдаги президент томорқасида суратга тушганида бу атайлаб уюштирилган, дейишган бўлса, Обама хоним семизликка қарши курашиш дастурини ёқлаб чиққанида биринчи хоним оқ танли америкаликларни очидан ўлдириш ниятида, дегувчилар ҳам топилди.
Радиобошловчи Алекс Жонс билдирган фикрлар эса ҳаммасидан ошиб тушади. Жонснинг сўзларига кўра, Мишель Обама жинсини ўзгартирган эркак эмиш. «Унинг қизлари умуман ўзига ўхшамайди, — дейди Алекс. — Ишончим комилки, бу ерда яна қандайдир сир бор, худди Обама Инжилнинг ўрнига Қуръонда қасам ичгани каби». Аслини олганда эса Мишель трансгендер бўлмаганидек, АҚШ президенти ҳам ҳеч қачон Қуръон билан қасам ичмаган. Аммо, шунга қарамай, Алекс Жонснинг бу гапларини қўллаб-қувватловчилар топилди.