СОВУҚДАН САҚЛАНИШ ҲАҚИДА 4 ЁЛҒОН

1-АФСОНА: СПИРТЛИ ИЧИМЛИК ИСИТАДИ
Бу ҳақда мактабларда ўргатган бўлишлари керак, шунга қарамасдан, кўплаб инсонлар 100 грамм кучли спиртли ичимликни истеъмол қилса, у, албатта, исинади, деб ишонишади. Аслида эса спиртли ичимлик тананинг намлигини қочиради ва иссиқни йўқотишга сабаб бўлади.
Спиртли ичимлик тана ҳаракатланиши, хотира ва умумий ҳаракатланишга таъсир қилади. Спиртли ичимлик таъсири тугаганда инсон ўзини чарчаган ва эзилгандек ҳис этади. Бир сўз билан айтганда, узоқ вақт совуқда спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда қолиш яхшиликка олиб келмайди.
2-АФСОНА: ИККИТА ПАЙПОҚ БИТТАДАН ЯХШИРОҚ
Мантиқан бу тўғри туюлиши мумкин, агар бир жуфт пайпоқ оёқларни иситса, демак, икки жуфт пайпоқлар буни яхшироқ бажаради. Аммо кўп ҳолатларда сизнинг оёқ кийимингиз фақат бир жуфт пайпоқ учун мўлжалланган.
Пайпоқларнинг иккинчи жуфтлиги оёқларни сиқиб қўяди ва натижада қон айланиши бузилади. Оқибатда оёқлар ўзини янада совуқроқ ҳис эта бошлайди. Қон айланишини бузилиши оёқ музлаб қолишига олиб келади — бу эса қишда энг хавфли ҳолат ҳисобланади.
3-АФСОНА: ҲАР ҚАНДАЙ ИЧКИ КИЙИМ ИНСОННИ ИСИТАДИ
Ички кийимлар ҳақида битта муҳим нарса бор. Сифатли ички кийимлар жун толасидан ёки синтетик толадан бўлиши лозим, шундагина улар оёқларингизни иссиқ сақлаб туради. Аммо арзон пахтали ички кийим сизга зарар етказиши мумкин. Ҳатто сиз кўп терласангиз ҳам оддий намлик терингиздан ички кийим толасига ўтади ва танангизни музлатади, яъни сизни ҳимоя қилмайди.
4-АФСОНА: ТИТРОҚ — МУЗЛАБ ҚОЛИШНИНГ БИРИНЧИ ОМИЛИ
Музлаб қолишнинг биринчи омили мушакларнинг секин ишлашидир, уларнинг титраши эмас. Кўпинча биринчи бўлиб елка мушаклари секинлашади — буни бармоқларингиз ишлашидан билса бўлади. Оддий бир тест бор, уни совуқ ҳавода ўтказиш мумкин. Катта бармоқнинг учи билан қолган бармоқ училарига тегиниб кўринг. Агар бу сизга муаммо туғдирмаса, демак, ҳаммаси яхши, агарда кичик ва номсиз бармоққача теголмасангиз, демак, мушакларнинг иш фаолияти бузилган. Агарда шундай бўлиб чиқса, музланиш омилларининг қолганларини кутинг: титраш, тишларнинг титроғи ва ҳаракатланишнинг қийинлашиши.