Бастакорлар эътирози: «Хонандалар бизнинг пулимизни ҳисобламасин!»

збекистонлик бастакорлар Элдор Қаюмов ва Баҳодир Низомов «Даракчи» газетасига берган интервьюсида санъаткорлар билан ишлаш жараёнидаги баъзи жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Аввало, нашр уларни таништириб ўтди. Элдор Қаюмов — хонанда Муниса Ризаеванинг «Голливуд», «Сакраменто» қўшиқларини ёзган. Баҳодир Низомов эса Зиёда ва Дилсўзнинг сўнгги хит қўшиқлари муаллифидир.

«Кўпинча хонандаларга қўшиқ сотаётганимизда ‘ставка’ қўйиб олибсизми деб эътироз билдиради, — деди Баҳодир Низомов. — Нега энди улар бизнинг пулни ҳисоблаши керак? — деб ўйлаб қолдим. Улар биз ёзиб берган қўшиқларни юзлаб тўйларда куйлаб, биздан кўра кўп пул йиғиб оляпти-ку. Биз уларнинг пулини ҳисобламаймиз, бу бизга керак ҳам эмас. Биз қўшиқ муаллифлари, қилган меҳнатимизга, уларга тақдим этган қўшиқнинг ноодатий, қайтарилмаслик даражасига қараб нарх қўямиз. Бу бозор иқтисодиёти. Ҳамма эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлайди».

Элдор Қаюмов эса ўзи ҳеч қачон ишига нарх белгиламаганманлигини таъкидлади. «Доим хонанданинг муомаласи, шароитига қараб ишлаганман. Ҳатто совға қилинган машҳур қўшиқлар ҳам бор», — деди у.

Manba: daryo.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви