«Ғазалкент — Тошкент» йўлида қоидага хилоф равишда қувиб ўтишга уринган Nexia пастликка қулади

Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида «Ғазалкент — Тошкент» йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар, фото ва видеоларпайдо бўлди. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ҳодиса 31 июль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида юз берган.

Видеода катта тезликда ҳаракатланиб келган Nexia автомобили олдиндаги «Газел» юк машинасини қоидага хилоф равишда ўнг томондан қувиб ўтишга уринганини кўриш мумкин. Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидан пастликка катта тезликда тушиб кетган (видеоёзув гувоҳлардан бирининг автомобилидаги видеорегистратори ёрдамида олиган бўлиб, муаллиф видеорегистраторда вақт созланмагани, шу сабабли сана 2015 йил сифатида кўрсатилаётганини маълум қилган).

Хабарларга илова қилинган суратларда автомобилга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, Nexia’да, ҳайдовчидан ташқари, бир йўловчи ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи жиддий жароҳат олгани, унга ўткинчи машиналардаги мутахассислиги шифокор бўлган кишилар ёрдам кўрсатгани айтилган.

Воқеага муносабат билдирган фойдаланувчиларнинг кўпчилиги Nexia ҳайдовчисининг йўл-транспорт ҳодисасига қадар амалга оширган ҳаракатларини кескин қоралаган.

Йўл ҳаракати қоидалари 13.2. бандига кўра, Рельссиз транспорт воситаларини фақат чап томондан қувиб ўтишга рухсат берилади, айни вақтда, чапга бурилиш ишорасини бериб, бурилишга киришган транспорт воситасини қувиб ўтиш ўнг томондан амалга оширилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг128-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ҳайдовчилар томонидан қувиб ўтиш қоидаларини бузиш энг кам иш ҳақининг ярми (2 август ҳолатига кўра — 65 120 сўм) миқдорида жаримага тортилади.

Manba: daryo.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви