Қодиров: Чеченистоннинг ўзи Суриядаги “ишид”ни йўқ қила олади

Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Рамзан Қодиров, ИШИД жангариларининг президент Путинга нисбатан таҳдидли мурожаати ва россияликларга “жиҳод” эълон қилишлари ҳақидаги баёноти “сафсатадан бошқа нарса эмас”, деган фикрни билдирди. Қодиров бу ҳақда Инстаграмдаги саҳифасида баёнот берган. 

«Мен бир нарсага ҳайронман. Кўплаб ОАВлари қаёқдаги террорчиларнинг мурожаатини тарқатиш билан овора. Ахир уларнинг мақсади ҳам шу эди, аслида. Мен барча масъулиятни зиммамга олган ҳолда баёнот бераманки, буларнинг бари сафсата ва қуруқ гапдан бошқа нарса эмас. Яна такрорлайман, яқинда Россия ҳарбийлари ўтказган жанговар амалиётлардан сўнг, улар ўз ўчоқларида “думини қисиб олишган эди”. Бу мурожаатнинг ортида ҳеч қандай куч ва имконият ҳам йўқ. Биз, Чеченистонда 51 мамлакатдан келган, яхши тайёрланган ва тиш-тирноғигача қуролланган бандитлар тўдасини йўқ қилдик. Бу ерда, дунёнинг энг кучли махсус хизмат ходимлари бошларидан айрилди. Уларнинг қолдиқлари эса, “туёғини шиқиллатишди”!», — дейилади Қодировнинг хабарида.

Унинг таъкидлашича, «мазкур «видеомурожаат»ни, ғарб махсус хизматлари хоналарида тайёрланган ва Россияга нисбатан олиб борилаётган ғоявий ва ахборот уруши кўринишларидан бири» дейишга етарли асослар бор.

Қодировнинг ишонтиришича, террорчи ғаламислар ҳеч қачон Россияга кира олишмайди, шу билан бирга, Россия қуролли кучлари бир ёқда турсин, Чеченистоннинг уларни йўқ қилишга қурби етади.

Manba: kun.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви