Турк газетаси Меркелни Гитлерга айлантирди!

Туркиянинг Aksam газетаси 1 августда биринчи саҳифасида Германия канцлери Ангела Меркелнинг Адольф Ҳитлер қиёфасидаги суратини чоп этди. Бунга Der Spiegel немис нашри эътибор қаратди.

Канцлер Ҳитлернинг мўйловлари ва қўлларини нацистлар саломи каби юқорига қилган ҳолда тасвирланган. Немис нашрининг таъкидлашича, Aksam газетаси ҳукумат тараф турк нашларидан ҳисобланади.

Турк газетаси Германия суди Кёльндаги намойишда Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг нутқини эфирга узатишни тақиқлагани ҳақидаги янгиликка шу тариқа муносабат билдирган. 31 июлда ўтган намойиш турк ҳукуматларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, унда 20 мингга яқин одам иштирок этганди.

Der Spiegel’да айтилишича, бошқа турк нашрлари ҳам Берлин кескин танқид қилинган мақолаларни чоп этишган. Yeni Akit газетасидаги шундай мақолалардан бири «Германия дўст эмас, душман» деб номланган.

Takvim газетасида эса «Ўз нацистлик ўтмишидан воз кечмаган Германия ниқобини ечди. У Гуленнинг фитначи тўдасини қўллаб-қувватлайди» деган сўзлар бўлган.

Manba: kun.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви