Фото: Йигитали Мамажонов — чимилдиқда. Ёнида келинчак билан

Актёр Йигитали Мамажонов Instagram’даги саҳифасида: «Урф-одатларимиз жуда ҳам гўзал-да!», деган изоҳ билан эълон қилан сурати турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Суратда Йигитали Мамажонов чимилдиқда бир келинчак билан ўтиргани акс этган. Бу сурат қачон, қаерда, қай мақсадда олинганини аниқлаш мақсадида журналист Феруз Муҳаммад актёр билан боғланди.

«Бу сурат ёш режиссёр Малика Тешабоеванинг ишчи номи ‘Бегуноҳ’ бўлган фильми съёмкаси вақтида олинган. Фильмда ўртанча ўғил ролини ижро қиляпман», — деди Йигитали Мамажонов.

«Фильмнинг якуний номи ҳали тасдиқланмагани учун, бу ҳақда саҳифамда ёзмаган эдим. Суратда ёнимдаги қиз — фильмдаги партнёрим, актриса Ситора Алимжонова», — дея қўшимча қилди актёр.

Manba: daryo.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви