Никоҳгача етиб бормаганлар (фото)

Ҳаётнинг ўнқир-чўнқирлари кўп, унда тузилган режаларнинг барчаси ҳам амалга ошавермайди. Жумладан, турмуш қуриш борасида ҳам баъзан шундай бўлиб туради. Бугун сизга Болливуддаги айрим таниқли шахслар орасидаги шу каби ҳолатлар, яъни ўзаро унаштирилган, аммо никоҳгача етиб бормаган собиқ жуфтликлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

1. Абхишек Баччан ва Каришма Капур. Улар расман унаштирилиб, тўйни ҳам бошлаб юбормоқчи бўлишганди. Бироқ бирданига ораларидан ола мушук ўтиб, алоқаларни узишади. Айтишларича, бу жанжал хонадоннинг яқин дўсти, сиёсатчи Амар Сингхнинг айби билан юз берган эмиш.

achan-kapur

2. Шоҳид Капур ва Карина Капур. Бу ёшлар узоқ вақт бирга бўлишган, бу кетишда муносабатлари оила қуришгача бориши керак эди. Лекин ногаҳон уларнинг йўли айро тушади.

shahid-karina

3. Жон Абраҳам ва Бипаша Басу. Улар бир-бирини жуда севишган. Биргаликда суратларга тушишган, брендлар «юз»лари бўлишган, омма олдида ҳам қўл ушлашиб туришган. Хуллас, улар ҳамма ерда бирга эдилар. Аммо, афсуски, ўн йиллик ишқий саргузашт бир кун келиб ўз ниҳоясига етади.

jon-bipasha

4. Несс Вадиа ва Прити Зинта. Буларнинг орасида муҳаббат ва илиқлик бўлган. Улар беш йил мобайнида учрашиб юришган ва охир-оқибат оила қуришни режалаштиришган. Лекин тақдир буткул бошқа йўлни танлади. Улар тўсатдан ажралишиб, ўз мухлисларини ҳайратда қолдиришган.

Preity-Zinta-and-Ness-Wadia

5. Келли Жорджи ва Лара Датта. Энди-энди иш бошлаган пайтларида танишиб, шундан бери (деярли 12 йил давомида) бир-бирларидан айро яшашмаган. Бироқ, номаълум сабабларга кўра, улар ҳам кейинчалик ҳижрон йўлини танлашган.

lara-datta

6. Махима Чаулхари ва Леандер Паес. Ташқаридан қараганда, мазкур жуфтликнинг муносабатлари мукаммалдек кўринарди. Махиманинг мухлислари бўлажак тўйни интиқлик билан кутишарди. Аммо ажралиб кетишгач, Махима аслида Леандер унга хиёнат қилганини ошкор этади.

Manba: diydoraziz.uz

uuCPJo_p9EU

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви