Тошкентда такси автомобили билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 13 август куни Тошкентнинг Фарҳод деҳқон бозори қаршисидаги Фарҳод кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Nexia русумидаги такси автомобили иштирокидаги мазкур ЙТҲ ҳақида ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълум қилишича, воқеа соат 06:00 атрофида содир бўлган. Тахмин қилинишича, такси автомобили Фарҳод кўчаси бўйлаб энг камида соатига 120 км тезликда ҳаракатланиб келаётган бўлган. Унинг ёнида кетаётган Cobalt автомобили эса Nexia’ни қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, йўлини тўсган. Мувозанатни йўқотган автомобиль йўл четидаги бетон тўсиқларга урилиб, сўнг ағдарилган. Қаттиқ зарб натижасида катта бетон тўсиқлар ҳам жойидан силжиб, ёнбошлаб қолган.

Гувоҳларнинг хабар беришича, Nexia ҳайдовчиси Шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига етказилган. Айтилишича, унинг машинасида катта миқдорда пул бўлган. ЙТҲ оқибатида пуллар йўл сочилиб кетган. Шу маҳал йўл четига Spark автомобили тўхтайди. Ичидаги ҳайдовчи йўлга сочилган пулларни йиғиб, кўздан ғойиб бўлади.

ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ҳайдовчининг ҳозирги аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви