Феруза Собитова эркакларга қандай аёллар ёқишини айтди!

Бугунги ўзбек кино оламининг салбий роллар қаҳрамонига айланган Феруза Собитова “Сабо” газетасига берган интевьюсида ўз образлари ҳақида шундай деди: “Негадир эркакларимиз мени ўша “стерва” образларимни хотираларида сақлаб қолишади. Менимча эркакларга шундай аёллар ёқади. Ёқимтой, жон куйдирувчи, бечора аёллар эркакларга ёқмаса керак. Уларни ўша “обориб олиб келувчи” аёллар ром этар экан… ”Типажим” шунақа бўлгани учун Ҳилол ака Насимов ҳам салбий образларга кўп чақирадилар. “Ака, ижобий образ йўқми?”, десам “Келинг, шуни сиз ўйнанг, сиздан бошқасига ишонмайман!” дейдилар. Кейин рози бўлганимни ўзим ҳам билмай қоламан.”

Шунингдек, актриса ўзини салбий образга осонроқ киришини ҳам тан олган. “Ишонинг, табиатан қувноқ ёки ҳазилкаш бўлганим билан салбий ролга киришишим осон экан. Менимча ташқи кўринишимнинг ўзи камерага битта қараганимни ўзидаёқ “гапириб қўяди”. Тан оламан, асосан мухлисларим ҳам салбий ролларим ўзимга ярашганини айтишади. Ҳатто Жавоҳир Зокиров менга “У неё отрицательная обаяния”, яъни “Унинг совуқ “жозиба”си бор!” деб таъриф берган.”

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви