Қўлсиз, оёқсиз, лекин ҳаётдан мамнун

Сайёрамизда шундай замондошларимиз борки, улар ҳаммага ҳам ўхшамайди. Лекин улар ҳаётдан мамнун, нолимай яшаб келмоқдалар. Шундай инсонлар сирасига индонезиялик 11 ёшли Тийо Сатриони киритиш мумкин. Унинг на оёғи ва на қўли бор. У ҳар куни ҳаёт йўлида ҳамроҳ бўладиган қийинчиликларни енгиб ўтади.

Тийо  мактабга боради. У қаламни оғзи билан ушлаб ёзишни ўрганиб олган.

Тийонинг синфдошлари унга махсус аравачада мактаб бўйлаб ҳаркатланишига кўмаклашади.

У қунт билан ўқийди. Математика ўқитувчисининг сўзларига кўра, Тийо  иккинчи синфда тўртинчи синф учун мўлжалланган масалаларни ечишни ўрганган. Дарслардан сўнг, у Playstation ўйнашни ёқтиради. У жойстикни жағи ёрдамида бошқаради.

Бу кичик қаҳрамоннинг ҳаёти акс эттирилган видеони Facebook’да ярим миллиондан кўпроқ одам томоша қилди. Бундай инсонларга қараб, менинг қўлимдан келмайди дейишга уяласан киши.

Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви