Google жаримага тортилди, чунки у…

2016 йил, 11 август куни Россия Монополияга қарши курашиш қўмитаси Google корпорациясини рақобат тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун 438 млн рубл жаримага тортди.
Google Android платформасида смартфон ишлаб чиқарадиган компанияларга бошқа брендларнинг дастур ва иловаларини олдиндан платформага ўрнатишга рухсат бермас экан.

Айнан мана шу чеклов Яндекснинг Google компаниясига қарши шикоят беришига сабаб бўлган. Россия Монополияга қарши курашиш қўмитасининг сайтида берилган хабарга кўра, Google корпорацияси Россия ҳудудида сотиш учун ишлаб чиқарилган смартфонларга мажбурий равишда ўзининг турли иловалари (Gmail, Play Market, Google Maps ва бошқалар) ва қидирув тизимини дастурий таъминотга аввалдан ўрнатиш (Google Chrome), уларни қурилманинг браузеридаги асосий саҳифасига жойлаштириш орқали “Рақобатни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни бузган. Шунингдек, қўмита хабарида рақобат ҳақидаги қонунга Россия ҳудудида барча ташкилотлар, жумладан, трансмиллий корпорациялар ҳам амал қилиши мажбурий эканлиги қайд этилган.

Manba: lorem.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви