Ёдгор Саъдиев кимдан ва нега ранжиди?!

Аввалроқ, Ўзбек миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан “Qalampir.uz” сайти учун интервью уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур суҳбатда Ёдгор Саъдиев ҳаёти давомидаги топишлар ва йўқотишлар, турмуш ўртоғининг вафоти, у билан ўтказган йиллари, армонлари ҳақида гапирди. Суҳбат чоғида ҳамкасблари ва ёш актёрларнинг фаолиятига тўхталган Ёдгор Саъдиев Ўзбекистон халқ артистлари Теша Мўминов, Эркин Комиловнинг хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаровнинг “Дўлана” номли қўшиғига ишланган видеоклипидаги бачкана рақслари ҳақида фикрини билдирди.

— Сизнингча, клипларда рақс тушиб юрган актёр театр саҳнасида Мирзо Улуғбек, Амир Темур каби ролларни ўйнаши мумкинми?
— Нега мумкин эмас? Гап у томошабинни қанчалик ишонтира олишида кетяпти. Агар ишонтира олса, кечаги рақси унут бўлиб кетади. Эркин Комилов дўстим бўлмаган тақдирда ҳам шу гапни айтган бўлардим. Чунки профессионал актёр ҳар қайси ролда ўзини синаб кўриши керак. Агар талабни сиз айтган йўсинда қўядиган бўлсак, “Келинлар қўзғалони”да мухбирни ўйнаган актёр Мирзо Улуғбекни ўйнаши мумкинми?”, деган савол ўртага чиқади. Менимча, Эркин Комилов ҳам, Теша Мўминов ҳам Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳайдаровнинг ҳурмати учун ўша клипда суратга тушишга рози бўлишган.

— Клипга сизни таклиф қилишганида рози бўлармидингиз?
— Йўқ, шу вақтгача ўз принципларимга қарши борган эмасман. Клип ва рекламаларга тушиш учун жуда кўп таклифлар бўлган, бироқ рад этганман. Фалон миллион сўмни деб томошабиннинг ишончини суиистеъмол қилгим келмайди.

Ёдгор Саъдиев мазкур қўшиқ ва клип ҳақида ўз фикрини билдирар экан, қўшиқни бузиб куйлагани учун хонанда Ҳожиакбар Ҳайдаровни ҳам аяб ўтирмади.

“Нуриддин Ҳайдаровнинг қўшиғи ҳақида гап очилганда дилимдагиларни айтиб олсам. Очиғи, мен бу қўшиқни жуда яхши кўрардим. Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли отасининг қўшиғини бу алфозда айтиб чиққанидан ранжидим. У отасининг анъаналарини сақлаб қолиши, қўшиқни бузмай айтиши керак эди. “Дўлана” бундай ҳолатда айтиладиган қўшиқ эмас. Акам, Ўзбекистон халқ артисти Ҳайрулла Саъдиев қўшиқ айтишни билмас эдилар. “Дўлана” қўшиғи чиққан кезлари атайин қўшиқ айтишни ўрганиб, “Дўлана”ни ижро этгандилар. Битта қўшиқ нималарга қодир эканини кўряпсизми? Бу қўшиқда қанчадан-қанча авлоднинг хотиралари қолган”, дейди Саъдиев.

Manba: qalampir.uz

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви