Тохир Малик муаммосини битириш учун «Асадбек»ка айланганмиди?!

«Iste’molchi huquqi» газетасига берган интервьюсида Тохир Малик бу борада шундай дейди:

— “Шайтанат” китобим чиққанидан кейин  яқиндан танимаганлар мени шу оламга алоқадор деб ўйлашар экан. Китоб чиқиб, шов-шув бўлган пайтлар мен бир журналда бош муҳаррир бўлиб ишлардим. Журнал чет элга ҳам жўнатиларди. Шунинг учун аъло сифатли қоғозда чоп этиш керак эди. Шу боис матбуот қўмитаси орқали қоғоз олмоқчи бўлиб, пул ўтказиб қўйгандик. Аммо орадан анча фурсат ўтсада, ҳар хил баҳоналар билан қоғоз беришни пайсалга сураверишди. Бир куни Навоий кўчасида жойлашган таҳририятлардан бирига  иш билан борсам ўша қоғоз бериши керак бўлган одам олдимдан чиқиб қолди. “Нега қоғоз бермаяпсан?” дедим уни кўришим билан сўроққа тутиб. Божхонада ундай бўлди, бундай бўлди, деган баҳонани тўқиди у яна. “Мен божхонангни билмайман. Аммо сен мени биласан-а? Эртага иккита бола ёнингга келади, ўшаларга тушунтирасан ҳаммасини ”, деб юқори қаватга чиқиб кетдим. Орадан ўн беш минут ўтар-ўтмас “Тоҳир ака, қоғозингиз тайёр бўлди, олиб кетинг” дея телефон қилишди. Бир марта Асадбекка ўхшаб гапиргандим 15 минутда масала ҳал бўлди. Лекин аслида Асадбекка хос характер менинг табиатимда йўқ.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви