Хонанда Шаҳзода гап-сўзларга бархам берди?!

Аввалроқ, МТС алоқа операторининг Ўзбекистон бозорини тарк этиши ҳақида хабар берган эдик. Бу маълумот UMS’нинг кўплаб абонентлари ўртасида шов-шувларни келтириб чиқариб, «UMS ҳам ёпилармиш» қабилидаги гап-сўзларга сабаб бўлди.

Айни дамда компания ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Бугун, 15 август куни хонанда Шаҳзода UMS компанияси билан шартнома имзолаётгани тасвирланган суратларни ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, «UMS абонентлари, мен энди сизлар биланман», деб изоҳ қолдирди. Маълумотларга қараганда, Шаҳзода мазкур компания абонентлари қаторидан ўрин олган. Суратда стол устида турган қизил қутига эса Шаҳзода учун тақдим этилган махсус рақам жойлаштирилган.

Шу бугунгача Шаҳзода кўплаб корхона ва маҳсулотларнинг реклама роликларида суратга тушган. Алоқа операторлари эса бундан мустасно. Балки, хонандани тез кунда UMS’нинг рекламаларида кўрармиз…

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви