Ортиқ Султоновга бобоси хазина қолдирди

 

«Ҳандалак» теледастури қаҳрамонларидан бири Ортиқ Султонов бугунги кунда изланишда. Қизиқчининг соʻзларига коʻра, у кулги шинавандалари ва шунчаки юмор ихлосмандлари учун бир қатор «сюрприз»ларни ҳозирлаб қоʻйган.  «Бобомнинг хазинаси» номли ушбу картина куз мавсумида «Ёшлар» телеканали орқали намойиш этилиши кутилмоқда дея хабар беради lorem.uz сайти

– Ортиқ ака, куз фаслида тақдим этилиши режалаштирилган янги асардан томошабин нимани кутиши мумкин?

— Биласизми бу асарнинг менга маʼқул боʻлган жойи нимада? Картинада сериал бош қаҳрамонига раҳматлик бобосидан бир сандиқ мерос боʻлиб қолган боʻлади ва бош қаҳрамон Ёʻлдош (яʼни Ортиқ Султонов, таҳр.) уни топишга ҳаракат қилади. Бир амаллаб хазина беркитилган сандиқни қоʻлга киритгач, унинг ичида бор-ёʻгʻи оддий китоб беркитилганини коʻради. Қаҳрамонимга бобоси юртимиз тарихига оид ноёб бир китоб қолдирган боʻлади.

Нодир топилма ҳақида интернет орқали хабар топган тарихчи бир олим қаҳрамонимдан оʻша китобни соʻраб келади.

Ёʻлдош эса «бобомиздан хазина қолди деб, шунча елиб-югурсаму, у китоб боʻлиб чиқди», дейди афсус билан. Бунга жавобан тарихчи «Биз хазина деганда — тиллани, олтину жавоҳирларни тушунамиз, боболаримиз эса хазина деб илм-маʼрифатни, китобни тушунган. Қаранг, биз қанчалик оʻзгариб кетдик», — дейди…

Асар шу ҳақда. Яʼни бобосидан хазина қолганини эшитган қаҳрамонимнинг уйқусидан ором ёʻқолади. Бобосидан қолган харитадаги ёзувда хазина ҳовлининг оʻртасидаги ёнгʻоқдан кун ботар томонга қараб 12 қадам масофада яширилгани ёзилган боʻлади. Тоʻққиз қадамда эса қаҳрамонимнинг ҳовлиси тугаб, хазина қоʻшни ҳовлига оʻтиб кетгани маʼлум боʻлади.

Шу бойликка эга боʻлиш учун қаҳрамоним турли хил айёрликларни оʻйлаб топади, ҳамма нарсани унутиб юборади, ҳатто инсонийлик қиёфасини ёʻқотади, пасткашликкача боради шу хазинага эгалик қилиш учун.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви