Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолидан узр сўради

Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахт кўчаларида ўтказилаётган қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари туфайли йўл ҳаракати иштирокчилари учун пайдо бўлаётган ноқулайликлар учун узр сўради.
Тошкент шаҳар ҳокимияти расмий саҳифасида шаҳарда йўлларни кенгайтириш ва таъмирлаш туфайли туғдирилаётган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўради.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизда Нурафшон ва бошқа кўчаларни узайтириш, кенгайтириш, Муқимий кўчасида йўл ўтказгич қурилиши ҳисобига бунёд этилаётган янги халқа йўл қурилиши жараёнида ушбу кўчалар ва улар билан кесишган баъзи кўчаларда йўлларнинг ёпиб қўйилиши, вақтинча ҳаракатнинг чекланиши туфайли юзага келаётган тирбандликлар, ноқулайликлар учун йўл ҳаракати иштирокчиларидан яна бир бор узр сўрайди”, — дейилган ҳокимлик саҳифасида.

Ундан ташқари Муқимий кўчасидаги қурилиш ишлари 22 август га қадар якунланиши ва йўл яна очилиши эълон қилинган дея хабар беради dia.uz сайти.

Шаҳар ҳокимияти аҳолига хавфсизлик ва қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари туфайли пайдо бўлаётган вақтинча қийинчиликларни ҳайдовчи ва пиёдалар тўғри тушунадилар, — деб умид қилиши ҳам айтиб ўтилган.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви