Тошкент аэропортида янги тизим жорий этилди, унга кўра…

«Тошкент» халқаро аэропортида юкларни сканердан ўтказиш автоматлашган тизими жорий этилди. Бу юкларни йўловчиларга бериш вақтини жиддий тарзда қисқартиради, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, янги автоматлаштирилган тизим апрель ойида ишга туширилган эди. Бу давр ичида тизим ўз унумдорлигини кўрсатди. Вақт тежалишидан ташқари, йўловчиларнинг юк йўқолиши, унга зарар етиши ёки юк ҳажмининг камайиб қолиши билан боғлиқ эътирозлари анча камайди.

Тизим ўзбекистонлик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси томонидан яратилди. У аэропортдаги видеокузатув тизими билан уйғунлаштирилган.

«Энди у ёки бу юк қаерда, қайси технологик зонада эканлигини ҳар доим кузатиб бориш, шунингдек, конкрет юкка дахл қила оладиган шахсларни аниқлаш мумкин», — дейилади компания хабарномасида.

Сканерлаш ва ҳисобга олиш ҳозирча фақат учиб келган рейсларга нисбатан амалга оширилмоқда, айни пайтда тизим учиб кетаётган рейслар учун синов босқичида дея хабар бермоқда «darakchi.uz» сайти.

Ушбу жараёнда тўпланган тажриба янги «Тошкент-4» йўловчи терминалининг қурилишида инобатга олинади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви