Бир чимдим кулги!

Қари кампир бозорда редиска сотарди. Ҳар куни бир эркак унга минг сўм тутқазарди-да, редиска олмай кетаверарди. Бир куни яна пулини бериб, редиска олмасдан кетаётганда, кампир унинг қўлидан маҳкам ушлаб қолди. Шунда эркак сўради:

— Ҳойнаҳой, ҳар гал пул бериб, редиска олмаслигимнинг сабабини билмоқчи бўлсангиз керак-а?

— Оласанми, олмайсанми, бу мени қизиқтирмайди.

— У ҳолда нега мени тўхтатдингиз?

— Чунки редисканинг нархи ошди.

* * *

Холмат мактабга боргиси келмай, синф раҳбарига қўнғироқ қилди-да, бўғиқ овозда деди:

— Каромат Ўлмасовна, Холмат бугун мактабга боролмайди. Шамоллаб қолди.

— Бўпти. Кечирасиз, ким билан гаплашяпман?

— Бу… Менинг дадам билан.

* * *

Бир куни Насриддин Афанди ярим кечаси хотинини туртиб:

— Хотин, тур, тезроқ кўзойнагимни топиб бер, — дебди.

— Тунда кўзойнакни нима қиласиз?! — сўрабди ажабланган хотини.

— Чиройли туш кўряпман, лекин баъзи жойларини кўзойнаксиз кўриб бўлмаяпти, — дебди Афанди.

* * *

Тамадди қилиб бўлган хўранда ресторан хўжайинидан сўради:

— Айтинг-чи, сиз таом пулини тўламаган одамни нима қиласиз?

— Нима қилардим? Эшикни очиб, ташқарига улоқтираман!

— Унда безовта бўлмай қўя қолинг! Ўзим қорамни ўчираман!

* * *

Икки дугона суҳбатлашяпти:

— Сенга жудаям ҳавасим келади. Йигитинг шунақа эътиборли, хушмуомала, тинмай сенга қимматбаҳо совғалар бергани-берган. Нега энди унга турмушга чиқиб қўя қолмайсан?

— Чунки доимо шундай бўлиб қолишини истайман…

* * *

— Ойижон, бугун мактаб директори сиз билан дадамни мақтади.

— Ростданми? Нима деди?

— Синф ойнасини синдирганимда, мени чақириб, “Мактабимизга сендай ўқувчини тарбиялаб берганлардан миннатдорман”, деди.

* * *

— Дадаси, олиб келган қушингиз жуда чиройли сайрар эканми?

— Албатта. Чунки унинг ҳеч кимдан қарзи йўқ, тиши оғримайди ва энг асосийси, у уйланмаган.

* * *

Шифокор хонасига бир аёл кириб, деди:

— Доктор, мен профилактика учун даволанмоқчиман. Айтинг-чи, биринчи бўлиб қайси шифокорга мурожаат қилай?

— Аввало, окулистга кўрининг. Кўриш қобилиятингизни даволасин.

— Нега энди?

— Чунки бу хонанинг эшигига катта ҳарфлар билан “ВЕТЕРИНАР” деб ёзиб қўйилган-ку!

* * *

Хотин эрига деди:

— Дадаси, бугун харидимга озроқ пул етмай қолганди, шунга идорангизга бордим. Хонангизга кирсам, йўқ экансиз. Костюмингизнинг чўнтагидан юз минг олиб кетавердим.

— Яхши қилибсан. Мен бошқа хонага ўтганимга бир ой бўлди.

* * *

— Дўхтир, менга спиртли ичимлик мумкинми?

— Нималар деяпсиз? Қанақа спиртли ичимлик?

— Келажакда-чи?

— Қанақа келажак ҳақида гапиряпсиз?

* * *

Талаба стипендия олибди. Унинг олдига социолог-тадқиқотчилар келиб сўрашибди:

— Мана, сиз бугун стипендия олдингиз, энди пулларингизни нима қиласиз?

— Қарзларимга бераман.

— Хўш, қолганлари-чи?

— Қолганлари кутиб туради.

 

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви