Аёл 4 ой давомида эрини муқаддас сув ёрдамида тирилтиришга уринди

Россиянинг Волгоград шаҳрида истиқомат қилувчи шифокор аёл бир неча ой мобайнида 87 ёшида қазо қилган эрини муқаддас сув ёрдамида тирилтиришга уринди. Бу ҳақда 16 август куни Россия Тергов қўмитаси Волгоград Марказий туман бўлими раҳбари Милена Французова маълум қилди, деб хабар бермоқда«Газета.ru».

Унинг сўзларига қараганда, 2015 йилда аёлнинг эри йиқилиб, оёғи лат еган. Эркак асосан тўшакда ётиб, кам ҳаракат қилган. Охирги марта қўшнилар уни шу йилнинг апрелида тўшакда кўрган.

12 август куни кекса жуфтликка қўшни уйда сув тошиб кетган. Шу туфайли қўшнилар нафақахўрларнинг уйига кириб, эркак ўлиб ётганини кўрган.

Аёл ноанъанавий тиббиётга қизиқишини ва шу туфайли эрини муқаддас сув билан тирилтиришга уринганини айтган. Болаларига эса уйга келмасликни тайинлаган.

Айни пайтда воқеа юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви