Шоҳруҳҳон ва Асалнинг ажрашиши билан боғлиқ гап-сўзларга ойдинлик киритилди

Бугун, 26 август куни хонанда Шоҳруҳхоннинг маъмури таҳририятимизга қўнғироқ қилиб, ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритиш истагида эканини айтди.

Унинг маълум қилишича, бугун “Даракчи” нашри “Шоҳруҳхон: “Салом, озодлик”. Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?” номли мақола чоп этган”. Мақолада келтирилишича, “Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг Instagram’даги саҳифасига мухлислари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган суратни жойлади. Суратда қоқ ўртасидан бўлинган юракни йигит ва қиз кўтариб кетаётгани тасвирланган. Хонанда суратга “Салом, озодлик”  дея изоҳ қолдирган”.

Компьютер графикаси ёрдамида тайёрланган анимацион суратга асосланган ҳолда “Даракчи” нашри “Юлдузли жуфтликнинг севгиси якун топдими?”  номли сарлавҳа билан одамлар эътиборини тортишга уринди ва бунинг уддасидан ортиғи билан чиқа олди. Бутун республика бўйлаб “Шоҳруҳхон ва Асал ажрашганмиш” қабилидаги гап-сўзлар тарқалди. Мазкур савол билан таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Шоҳруҳхоннинг маъмури биз билан боғланар экан, журналистларни ўзбилармончиликда айблаб, ОАВни сарлавҳа орқали бўҳтон тарқатишга уринаётганини таъкидлади.

“Шоҳруҳхон ва Асалнинг оиласи тинч. Ҳеч қандай шов-шувга ўрин йўқ. Бугун улар янги клипнинг тасвирга олиш ишлари билан банд. ОАВ тарқатаётган хабари билан бировнинг тинч ҳаётига, турмушига дахл қилмаслиги керак, менимча”, дейди хонанданинг маъмури. У сўзи сўнггида республика бўйлаб ажрим ҳақидаги гаплар тарқалишига фақат “Даракчи”да чиққан мақола сабаб бўлганини айтди.

“Даракчи” Шоҳруҳхон ва Асалнинг ажрашиши билан боғлиқ гап-сўзларни янада авж олдиришни мақсад қилган кўринади. Нашрнинг таъкидлашича, “Шоҳруҳхон ва Асалнинг шахсий саҳифасидан уларнинг аксарият бирга тушган суратлари ўчириб юборилган. Асалнинг Instagram’даги саҳифасида Шоҳруҳхон билан бирга тушган биронта ҳам сурат қолмаган. Бу ҳолат эса миш-мишларни тобора авж олдирмоқда”.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви