Олимпиададан қайтган 2 нафар спортчи қизда чўчқа гриппи аниқланди

Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларидан қайтган икки нафар ҳиндистонлик спортчи қизда чўчқа гриппи аниқланди, улар шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда NDTV’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Рио–2016 Олимпиадасининг марафон баҳсларида иштирок этган Орчаттери Жаишанинг қон таҳлилида чўчқа гриппи номини олган H1N1 вируси аниқланди ва у шифохонага ётқизилди.

Аввалроқ шифохонага бошқа бир енгил атлетикачи, Рио–2016 нинг 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсларида қатнашган Судха Сингх ётқизилганди. Риодан юқори ҳарорат билан қайтган Сингх Зика вируси тахмини билан шу заҳоти касалхонага ётқизилди. Аммо таҳлил натижалари спортчи H1N1 вирусидан азият чекаётганини кўрсатди. Жаиша ва Сингх олимпия шаҳарчасидаги уйда бирга яшаган.

Шифокорлар енгил атлетикачи қизлар билан мулоқотда бўлган ва Риода уларга яқин яшаган Ҳиндистон термасининг бошқа аъзоларини ҳам тиббий кўрикдан ўтказмоқчи.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви