АПЛ. «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» ўртасидаги ўйинда дуранг қайд этилди

Англия Премьер-лигасининг 3-тури доирасида илк ўйин якунига етди. «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Ўйин бошида майдон эгалари иштиёқ билан олдинга ташланишди, бироқ орадан кўп ўтмасдан ташаббус мерсисайдликлар томонига ўтди. Меҳмонлар 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишга жуда яқин келишди. «Ливерпуль» футболчилари рақиб жарима майдончаси яқинида тўпни олиб қўйишди ва Фирминони тўп билан таъминлашди. Бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончасининг нариги томонида очиқ турган Котиньога узатма берди. Фелипенинг яқин бурчакка берган зарбасини Ворм аввал оёғи билан қайтаришга муваффақ бўлди.

«Қизиллар» томонидан уюштирилган кетма-кет ҳужумлар биринчи бўлим тугаши арафасида ўз самарасини берди. Эрик Ламела чап қанотдан жарима майдончасигна кириб келган Фирминони ортдан йиқитгани учун «Тоттенхэм» дарвозасига пенальти белгиланди. Жеймс Милнер 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим Клопп шогирдларининг устунлигида бошлади. Тайм ўрталарида «шпорлар» 8-10 дақиқа давомида устунликни қўлга киритишди ва ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Дайер ўнг қанотдан етказган узатма ҳимоячиларнинг бошига тегиб орқароқдан жарима майдончасига кириб келган Роузга келиб тушди. Дэнни бирга-бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Қолган дақиқаларда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

АПЛ, 3-тур
Тоттенхэм – Ливерпуль 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 43, пенальти Милнер, 1:1 – 72 Роуз.
Тоттенхэм – Ворм, Алдервейрелд, Роуз, Уокер (Янссен, 28), Вертонген, Дайер, Ваньяма, Алли, Ламела, Эриксен (Уинкс, 90), Кейн (Онома, 83).
Ливерпуль – Миньоле, Ловрен, Матип, Клайн, Коутиньо (Ориги, 69), Лаллана (Стюарт, 90), Фирмино, Вейналдум, Мане (Старридж, 88), Хендерсон, Милнер.
Огоҳлантиришлар: Роуз (29), Мане (32), Коутиньо (45), Вертонген (51), Ловрен (63), Алли (77), Хендерсон (85), Матип (90).

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви