Муниса Ризаевани «чув тушириб кетган» собиқ маъмури Тошкентда! Энди у…

Бундан икки йил аввал, хонанда Муниса Риазева маъмури Жаҳонгир Холиқов унга тегишли пулларни олиб, Ўзбекистондан чиқиб кетганини айтиб, чув тушгани ҳақида жар солганди. Хонандага кўра, собиқ маъмур Жаҳонгир Холиқов тўй ва тадбирлар учун олинган пулларни ўзи билан олиб кетган. Разиева эса бир неча ой давомида тўй ва тадбирларга текинга боришига тўғри келган. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин ёки йўқ, буниси бизга қоронғу. Бироқ Жаҳонгир Холиқов мана бир неча ойдирки Тошкентда. Муниса Ризаева эса унга нисбатан даъво қилмади. Эшитишимизча, хонанданинг собиқ маъмури билан муносабатлари яхши. Бироқ Жаҳонгир Холиқов шоу-бизнесдаги фаолиятини энди Муниса Ризаева билан эмас Фаррух Раимов билан давом эттиряпти.

Фаррух Раимовни “Манго” гуруҳининг собиқ хонандаси сифатида яхши биласиз. Икки йил аввал, гуруҳни тарк этган Фаррух айни дамда яккахон хонанда сифатида фаолиятини давом эттиряпти. Бу орада у миллий эстрада йўналишида кўплаб қўшиқлар яратди, бироқ феъл-атвори ва ёшига у қадар мос бўлмаган бу қўшиқлар унинг аввалги қўшиқлари сингари тилга тушгани йўқ. У эндиликдаги ижодини яна замонавий эстрада йўналишида давом эттириш илинжида. Янги маъмур билан иш бошлаган Раимовнинг галдаги ижоди қайси йўлдан кетиши кўп жиҳатдан мухлислар талаби ва ўзининг танловига боғлиқ. Бироқ Жаҳонгир Холиқов ҳам ўз номини яна тиклаш ва санъатдаги мавқеини қайтариб олиш учун тинимсиз курашяпти. Боиси бугунги кунда хонандаларнинг таниқлилик даражаси, санъатдаги рейтинги кўп жиҳатдан продюсер ва маъмурларнинг фаолиятига бориб тақалади. Бир вақтлар Ризаеванинг рейтинги ошишида, тўй ва тадбирлардаги иштироки ўз маромида бўлишида Холиқовнинг ўрни катта бўлган. Ризаеванинг собиқ маъмурини энг дипломат маъмур деб биладиганлар талайгина. Кўрамиз, унинг Фаррух Раимов билан фаолияти неча ойга чўзиларкин…

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви