Олимпия қўмитаси бош котиби ҳибсга олинди

Кения миллий олимпия қўмитаси бош котиби Френсис Пол Найробида ҳибсга олинди. Бу ҳақда AFP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Кениялик мутасадди Рио–2016 Олимпиадасида мамлакат делегациясининг фаолияти яхши ташкиллаштирилмагани юзасидан суриштирув иши доирасида қўлга олинди.

Аввалроқ Кения ҳукумати Рио–2016 даги ташкилий муаммолар туфайли мамлакат олимпия қўмитасини тарқатиб юборишга қарор қилганди.

Суриштирув 18 август куни бошланган. Кениялик спортчиларга ёмон шароитда яшашга тўғри келди. Шунингдек, аккредитация ва уст-бош билан муаммолар бўлди. Кениялик спортчиларнинг ортга қайтиши учун арзон чипталар сотиб олингани сабабли улар Риода бир муддат қолиб кетишга мажбур бўлганди. Бундан ташқари, делегация таркибида вазифаси ноаниқ кишилар бўлган, улар Рио-де-Жанейрода бир неча кунни ўтказишни истагани тахмин қилинмоқда.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви