Олмалиқда туғилган футболчи Германия терма жамоасига чақирилди

Стефан Кунц бошчилик қиладиган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган Германия терма жамоаси 2 ва 6 сентябрь куни Словакия ҳамда Финляндияга қарши учрашув ўтказади.

Германия U21 терма жамоаси 2 сентябрь куни Словакия билан ўртоқлик учрашуви, 6 сентябрь куни эса финляндияликларга қарши U21 Европа чемпионати саралаш учрашуви ўтказади. Германия футбол федерацияси ушбу ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Бунинг эътиборли жиҳати шундаки, Германия U21 терма жамоасига илк маротаба чақирилганлар орасида биз олдинроқ эълон қилган — Олмалиқда туғилган Антон Валдемар ҳам бор. Антон айни дамда «Ганновер» клуби шарафини ҳимоя қилади. 20 ёшли футболчи 2015 йилда ушбу немис клуби билан профессионал шартнома имзолаган эди.

Германиялик ёшлар айни дамда Европа чемпионати саралашининг еттинчи гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати 2017 йил (16-30 июнь кунлари) Польшада бўлиб ўтади.

Бу янгиликни бошқалар билан ўртоқлашинг:

Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Муносиб номзодга овоз беринг!
Муносиб номзодга овоз беринг!
Ҳафта афоризми
Ҳафта афоризми
Календар
Август 2016
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Июл   Сен »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Кузатиб боринг!
Кузатиб боринг!
Боғланиш учун
Боғланиш учун
Мақолалар архиви